Жонбиби Ҳуқмова Осиё чемпионатида иккинчи олтин медални қўлга киритди
Хитойнинг Ордос шаҳри мезбонлик қилаётган енгил атлетика бўйича U23 ёш тоифасидаги Осиё чемпионатининг бугунги куни ҳам терма жамоамиз учун муваффақиятли якунланди. Атлетларимиз ушбу кун 1 тадан олтин ва кумуш медалларига эга бўлишди.
800 метр масофада зафар қучган Жонбиби Ҳуқмова 400 метр (51,19 сония) масофада ҳам тенгсизлигини исботлаб, мусобақадаги иккинчи олтин медални расмийлаштирди. Шунингдек, 400 метрга тўсиқлар оша югуриш дастурида Нурхон Очилова (57,99 сония) кумуш медал билан тақдирланди.
Шу тариқа, 3-кундан сўнг делегациямиз 3 та олтин ва 4 та кумуш медаллари билан умумжамоа ҳисобида Хитой ҳамда Япониядан кейин учинчи ўринда бормоқда.
Бугунгача ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларимиз:
Олтин медал:
— Жонбиби Ҳуқмова (400 метр)
— Жонбиби Ҳуқмова (800 метр)
— Валерия Горбатова (баландликка сакраш)
Кумуш медал:
— Нурхон Очилова (400 метр, тўсиқлар оша)
— Барнохон Сайфуллаева (баландликка сакраш)
— Аюбхон Файозов (босқон улоқтириш)
— Иброҳим Махкамов (уч хатлаб сакраш)