Жон Жонс UFC тарихидаги энг буюк жанг қайсилигини айтди
Оғир ва яримоғир вазн тоифаларида собиқ UFC чемпиони, 38 ёшли америкалик афсона Жон Жонс ўз талқинига кўра промоушен тарихидаги энг буюк тўқнашувни маълум қилди.
«Суяк» лақаби билан машҳур жангчининг фикрича, ташкилот тарихидаги энг сараланган жанг унинг шведлик Александр Густафссонга қарши ўтказган илк жанги ҳисобланади.
«Менинг фикримча, бу — Александр Густафссонга қарши кечган биринчи жаним. Бундай қарама-қаршиликнинг бир бўлаги бўлиш жуда мароқли. Ҳозир ҳам ўша жанни томоша қилишни яхши кўраман», — деди Жонс sportsnet нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Жонс ва Густафссон ўртасидаги илк жанг 2013 йилнинг 21 сентябрь куни Канаданинг Торонто шаҳридаги «Эйр Канада-Сентр» аренасида бўлиб ўтган. UFC 165 турнирининг марказий жанги бўлган ушбу баҳс тўлиқ беш раунд давом этган. Ўшанда Жон Жонс ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозониб, ўз камарини муносиб ҳимоя қилган эди.
Ушбу жанг 2020 йилда UFC «Шон-шараф зали» (Hall of Fame) қаторида ҳам жой олган.