locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жон Жонс Оқ уйда Алекс Перейра билан жанг қилмоқчи

Собиқ чемпион 2024 йилда фаолиятини якунлаганди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жон Жонс Оқ уйда Алекс Перейра билан жанг қилмоқчи
ФОТО: Getty Images

Оғир ва яримоғир вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони, 38 ёшли Жон Жонс яримоғир вазн тоифасида амалдаги чемпион Алекс Перейрагани жангга чорлади.

Жонснинг сўзларига кўра, бу чақириқ Оқ уйда ҳам бўлиши мумкин.

«Алекс, мен Оқ уйда ўз маҳоратимнинг юқори даражасини намоён этишдан мамнун бўлардим. Сени ҳурмат қиламан. Қани, кел, рақска тушайлик», — деб ёзди Жонс ижтимоий тармоқда.

Эслатиб ўтамиз, Перейра ўзининг сўнгги жангини Магомед Анкалаевга қарши ўтказиб, техник нокаут орқали ғалаба қозонган ва чемпионлик камарини қайтариб олганди.

Жон Жонс эса 2008 йилдан 2024 йилга қадар профессионал даражада жанг ўтказган ва 28 та ғалаба, 1 мағлубият қайд этган. Яна бир жанг ўтказилмаган деб топилган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг