Жон Жонс фаолиятидаги энг қийин учта жанг ҳақида гапирди
Америкалик жангчи ярим оғир ва оғир вазнда собиқ UFC чемпиони ҳисобланади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images
Ярим оғир (93 кг гача) ва оғир (120 кг гача) вазн тоифаларида UFC собиқ чемпиони, 38 ёшли америкалик Жон Жонс «ALF Global» YouTube-каналига берган интервьюсида аралаш яккакурашлардаги фаолияти давомида кимларни энг қийин рақиблари деб ҳисоблашини айтди.
Жон Жонс фаолиятидаги энг қийин топ-3 рақиб:
- Александр Густафссон
- Доминик Рейес
- Даниэл Кормье
«Суякдор» лақаби билан танилган жангчи 2008 йилдан 2024 йилгача профессионал даражада жанглар ўтказган. Унинг ҳисобида 28 та ғалаба ва битта мағлубият бор, яна бир жанг эса ўтказилмаган деб топилган. Спортчи кўплаб таҳлилчилар томонидан аралаш яккакурашлар тарихидаги энг буюк жангчи сифатида эътироф этилади.
Насрулло Каримов
Журналист