locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жон Жонс Дана Уайт ва Алекс Перейрани масхара қилди

Перейра сўнгги жангида мағлуб бўлганди.
Бошқа спорт турлари
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images

Ярим оғир ва оғир вазн тоифаларида собиқ UFC чемпиони, америкалик Жон Жонс ташкилот президенти Дана Уайтнинг фикрлари устида пичинг қилди. Аввалроқ Уайт агар бразилиялик Алекс Перейра франциялик Сирил Ганни мағлуб этиб, 120 кг гача бўлган вазнда UFC вақтинчалик чемпионлик камарини қўлга киритса, MMA тарихидаги энг буюк жангачга айланиши мумкинлигини истисно этмаган эди. Жонс ўз постида уларнинг номини тўғридан-тўғри тилга олмади.

«Мени MMA тарихидаги энг буюк жангач тахтидан тушириш учун сизда етарлича меҳнатсеварлик, хоҳиш, ишонч ва мақсад сари интилиш бор деб ўйлайсизми? Хўш, барчангизга омад тилайман», — деб ёзди Жонс X ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасида. Бироқ кейинчалик Жон ушбу хабарни ўчириб ташлади.

«Суякдор» (Bones) тахаллуси билан танилган жангач профессионал даражада 2008-йилдан 2024-йилга қадар фаолият олиб борган. Унинг ҳисобида 28 та ғалаба ва битта мағлубият бор, яна бир жанғ эса ўтказилмаган деб топилган. Спортчи кўплаб эксперт ва таҳлилчилар томонидан аралаш жанг санъатлари (MMA) тарихидаги энг буюк жангач сифатида эътироф этилади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг