Жиззахда U-14 велоспорт бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг тегишли буйруғига асосан, жорий йилнинг 2-5-май кунлари Жиззах вилоятида шоссей велоспорт бўйича кичик ўсмирлар (ўғил ва қиз болалар, U-14 тоифаси) ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Мазкур мусобақада республикамизнинг барча ҳудудларидан етук мураббийлар тайёрлаган иқтидорли ёш велоспортчилар фаол иштирок этмоқда. Улар ғалаба учун кураш олиб бориш билан бирга, келажак юлдузларини намоён этишга ҳаракат қилмоқда.
Жамоавий микс пойгасида 20 км масофага, Тошкент шахридан иштирок этган спортчиларимиз Шоакмалов Шоакмал, Бадалов Сардор, Абдусайдoв Абдусобит, Каримова Имрона, Сайлиханова Карина ва Георгадки Ника - 32 дақиқа 06 сония натижа билан 3-ўринни қўлга киритдилар.
Бундан ташқари, кичик ёш тоифасидаги жамоамиз 10 км масофада 14 дақиқа 29 сония кўрсаткич билан куннинг энг яхши натижасини қайд этишга муваффақ бўлди.
Кеча бўлиб ўтган 15 км якка масофадаги мусобақада эса:
1-ўрин - Тошкент вилояти,
2-ўрин - Самарқанд вилояти,
3-ўрин - Тошкент шахридан Шоакмалов Шоакмал ҳисобига ёзилди.