locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жиззахда спортчи ёшлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Учрашув давомида спортчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жиззахда спортчи ёшлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди
Фото: Спорт вазирлиги

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманидаги "Оқтош-ота" МФЙ ҳудудида жойлашган “Янги Ўзбекистон” массивида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ва халқаро мусобақаларда юқори натижаларга эришган спортчи ёшлар иштирокида учрашув ташкил этилди.

Тадбирда вилоят прокурори, Ички ишлар бошқармаси раҳбари, Миллий Олимпия қўмитасининг ҳудудий бўлими ижрочи директори ҳамда соҳа масъуллари қатнашиб, ёшлар билан самимий мулоқот олиб бордилар.

Учрашув давомида спортчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилди.

Шунингдек, ёшларнинг келгусида ҳам жаҳон ареналарида юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишлари, давлат байроғини баланд кўтаришлари алоҳида таъкидланди. Тадбир якунатида спорт соҳасига қаратилётган эътибор натижасида Жиззахда янада кўплаб иқтидорли спортчилар етишига ишонч билдирилиб, барча спортчи ёшларга келгуси мусобақаларда омад ва зафарлар тилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг