locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жиззах вилоятида спортни ривожлантириш мақсадида масъуллар иштирокида ўрганиш ва таҳлил ишлари олиб борилди

Спорт натижадорлигини ошириш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жиззах вилоятида спортни ривожлантириш мақсадида масъуллар иштирокида ўрганиш ва таҳлил ишлари олиб борилди
Фото: Спорт вазирлиги

Спорт вазирлиги Ижро аппарати раҳбари Бобур Ҳамраев томонидан бошқа спорт масъуллари билан ҳамкорликда Жиззах вилоятида ўрганиш ишлари амалга оширилди.

Хизмат сафари давомида “Президент олимпияси” мусобақаларининг биринчи босқичи жараёнлари кўздан кечирилди.

Шунингдек, Бобур Ҳамраев вилоятнинг Мирзачўл ҳамда Дўстлик туманларидаги спорт мактабларида бўлиб, у ерда спортчилар учун яратилган шароит ва имкониятлар ҳамда ўқув-машғулот жараёнлари билан яқиндан танишди.

Ташриф давомида спорт мактаблари ходимлари билан очиқ мулоқот ташкил этилиб, уларнинг таклиф ва муаммолари тингланди. Мутасаддилар томонидан мавжуд камчиликларни бартараф этиш, тизимни янада такомиллаштириш ҳамда спорт соҳасида самарадорликни ошириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, Дўстлик тумани спорт мактабида ташкил этилган "Сиҳат Шифо" реабилитация маркази фаолияти билан танишди. Саломатлик марказининг спортчилар ҳамда аҳолини соғломлаштириш учун муҳим эканлигини таъкидлаб ўтди.

Спорт инфратузилмасини ривожлантириш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ҳамда спорт натижадорлигини ошириш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг