locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жиззах вилоятида спортни ривожлантириш борасидаги ишлар давом эттирилмоқда

Жиззах Политехника институти стол тенниси жиҳозлари билан таъминланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жиззах вилоятида спортни ривожлантириш борасидаги ишлар давом эттирилмоқда
Фото: Спорт вазирлиги

Жорий йилнинг 3-февраль куни Спорт вазири Адҳам Икрамовнинг Жиззах вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижроси юзасидан, вазирликнинг Оммавий спортни ривожлантириш бўлими бошлиғи Шерзод Олимов ҳамда АКТни жорий этиш ва сунъий интеллектни ривожлантириш бўлими бошлиғи Наврўз Шоймардановлар бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда оммавий спортни аҳоли ўртасида ривожлантириш ва рақамлаштириш ҳамда спорт мактабларидан бириктирилган тренер-селекционерларга ўқув семинари ташкил этилди.

Шунингдек, Спорт вазири иштирокида Жиззах вилоятида ўтказилган сайёр қабул давомида Жиззах Политехника институти талабаси томонидан олийгоҳ талабалари спортнинг стол тенниси турига қизиқишлари юқори эканлиги ва жиҳозлар билан таъминлаш масаласида амалий ёрдам сўралган эди.

Талабаларнинг спортга бўлган қизиқишлари қўллаб-қувватланиб, Спорт бошқармаси ҳамда Стол тенниси федерацияси томонидан Жиззах Политехника институти стол тенниси жиҳозлари билан таъминланди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг