locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жиззах вилоятида “Президент олимпиадаси”нинг иккинчи босқичи — “Ҳоким олимпиадаси” мусобақалари юқори савияда ташкил этилди

Беллашувлар давомида спортчилар юқори натижаларни қўлга киритиш учун бор маҳорат ва имкониятларини ишга солдилар.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жиззах вилоятида “Президент олимпиадаси”нинг иккинчи босқичи — “Ҳоким олимпиадаси” мусобақалари юқори савияда ташкил этилди
photo: Og'ir atletika

Жиззах вилоятида “Президент олимпиадаси”нинг иккинчи босқичи — “Ҳоким олимпиадаси” мусобақалари юқори савияда ташкил этилди

Хабарингиз бор, айни кунларда юртимиз бўйлаб “Президент олимпиадаси”нинг иккинчи босқичи ҳисобланган “Ҳоким олимпиадаси” мусобақалари кўтаринки руҳ ва юқори савияда ўтказилмоқда. Ана шундай нуфузли беллашувлардан бири бугун, 26-май куни Жиззах Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ҳам бўлиб ўтди.

Мусобақаларда иштирок этган ёш атлетлар ўзларининг жисмоний тайёргарлиги, матонати ҳамда ғалабага бўлган қатъиятини намоён этдилар. Даст ва силтаб кўтариш йўналишларида кечган баҳслар кескин ва муросасиз курашларга бой бўлди.

Беллашувлар давомида спортчилар юқори натижаларни қўлга киритиш учун бор маҳорат ва имкониятларини ишга солдилар. Якунда энг яхши кўрсаткич қайд этган иштирокчилар диплом, медаль ҳамда эсдалик совғалари билан муносиб тақдирландилар.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг