Жиззах вилоятида қиличбозлик бўйича “Президент Олимпиадаси” спорт мусобақаларининг II босқичи ўтказилди
Жиззах вилоятида қиличбозлик бўйича “Президент Олимпиадаси” спорт мусобақаларининг II босқичи — “Ҳоким Олимпиадаси” беллашувлари юқори савияда ташкил этилди.
Мазкур мусобақада дастлаб ўғил болалар ва қизлар ўртасида ёш қиличбозлар спортнинг сабля йўналишида ўзаро куч синашдилар. Баҳслар муросасиз ва қизиқарли руҳда кечиб, иштирокчилар ўз маҳорати, чаққонлиги ҳамда ғалабага бўлган интилишларини намоён этдилар.
Қиличбозликнинг дастлабки сабля йўналиши баҳслари якунга кўра:
Ўғил болалар ўртасидаги баҳсларда:
I-ўринни Шакаров Рўзимурод
II-ўринни Тошпо'латов Нуриддин
III-ўринни Жўраев Бекжоҳон ҳамда Саидиев Абдулла эгаллаган бўлса,
Қиз болалар ўртасидаги баҳсларда:
I-ўринни Қаршибоевa Моҳинур
II-ўринни Яхшиликова Бону
III-ўринни Абдумаликова Интизoр ҳамда Каримова Лобар қўлга киритди.
Сабля йўналиши натижаларга кўра, мусобақа ғолиб ва совриндорлари тантанали равишда тақдирландилар.
Мусобақанинг рапира ҳамда шпага йўналишларидаги баҳслар давом этмоқда.