locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жиззах вилояти Зомин туманида “VI - Болалар веломарафони” очилиш маросими бўлиб ўтди.

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жиззах вилояти Зомин туманида “VI - Болалар веломарафони” очилиш маросими бўлиб ўтди.
PHOTO: Telegram

Туманида мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари иштирокида “VI-Болалар веломарафони”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу веломарафонда Жиззах вилоятининг турли туманларидан келган болалар фаол иштирок этди.

Тадбир соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, болаларда спортга меҳр уйғотиш, уларнинг жисмоний фаоллигини ошириш ҳамда ўзаро дўстлик ва ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида ташкил этилган. Марафонда турли боғчалардан ташриф буюрган тарбияланувчилар ўзларининг ранг-баранг велосипедлари билан қатнашмоқда.

Веломарафон доирасида спорт мусобақалари, болалар чиқишлари ва маданий-кўнгилочар дастурлар намойиш этилмоқда. Тадбир иштирокчилари ва уларнинг ота-оналари учун ҳақиқий байрам кайфияти яратилган.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг