locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жиззах вилояти Пахтакор туманида замонавий дзюдо зали фойдаланишга топширилди

Жиззах вилояти Пахтакор туманида янгидан қурилган замонавий Дзюдо зали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жиззах вилояти Пахтакор туманида замонавий дзюдо зали фойдаланишга топширилди
photo: Dzyudo Uzbekistan

Жиззах вилояти Пахтакор туманида янгидан қурилган замонавий Дзюдо зали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Спорт вазири ўринбосари Шахрилло Маҳмудов, МОҚ раиси биринчи ўринбосари Отабек Умаров, МОҚ бош котиби Ойбек Қасимов, Паралимпия қўмитаси раиси Муҳторхон Ташходжаев, туман ҳокими Ҳусан Абдувоҳидов ҳамда дзюдо бўйича Олимпия ўйинлари, Жаҳон ва Осиё ўйинлари чемпион ҳамда совриндорлари иштирок этди.

Ушбу зал замонавий талабларни инобатга олган ҳолда бунёд этилган бўлиб, эркаклар ва аёллар кийиниш хоналари, душ, автоном иситиш тизими, машқ ускуналари, жаҳонда сертификатланган ишлаб чиқарувчиларнинг татамилари билан жиҳозланган.

Дзюдо залининг тантанали очилиш маросимида Спорт вазири ўринбосари Шахрилло Маҳмудов сўзга чиқиб, мазкур янги иншоот билан туман аҳолиси ва ёшларни муборакбод этди.

Шунингдек, тадбир давомида Миллий Олимпия қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Отабек Умаров томонидан ёш спортчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида эсдалик совғалари улашилди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг