locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида янги спорт майдончаси фойдаланишга топширилди

“Ташаббусли спорт” лойиҳаси доирасида маҳалла 1-ўринни қўлга киритганлиги муносабати билан барпо этилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида янги спорт майдончаси фойдаланишга топширилди
Фото: Спорт вазирлиги

Туманнинг “Кўкбулоқ” маҳалласида замонавий stritbol vorkout спорт майдончасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда нуронийлар, ёшлар ва маҳалла аҳолиси фаол иштирок этди. Мазкур майдонча Спорт вазирлиги томонидан “Ташаббусли спорт” лойиҳаси доирасида маҳалла 1-ўринни қўлга киритганлиги муносабати билан барпо этилди.

Очилиш маросими доирасида спорт мусобақалари, маданий-маърифий тадбирлар, ёшлар иштирокидаги қизиқарли чиқишлар ташкил этилди.

Янги спорт майдончаси ёшларни жисмоний фаолликка ундаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва бўш вақтни мазмунли ўтказиш учун муҳим масканга айланди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг