Жиззах шаҳрида U-23 Ўзбекистон чемпионати старт олди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PHOTO: Telegram
Бугун қадимий ва ҳамиша навқирон Жиззах шахридаги “Кибер арена” спорт мажмуаси қиличбозларни кўтаринки руҳда қарши олди.
Боиси, жорий йил 21-26 апрел кунлари Жиззах шаҳрида қиличбозлик спорти сабля, рапира, шпагa йўналишлари бўйича катталар ўртасида U-23 Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда.
Мазкур мусобақанинг биринчи кунида сабля тури бўйича мамлакатимиз вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Тошкент шахридан ташриф буюрган 61 нафар спортчилар ғолиблик учун баҳсга киришишди.
Яна бир аҳамиятли жиҳати, ушбу мусобақа доирасида қиличбозлик спортнинг ҳар уч тури бўйича ёш ҳакамлар учун илмий амалий семинарлар ҳам ташкил этилган.
Иброҳим Жалолов
Редактор