locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жервонта Дэвис – Ламонт Роуч реванши: жанг санаси ўзгарди

Бошқа спорт турлари
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Жервонта Дэвис – Ламонт Роуч реванши: жанг санаси ўзгарди
Расм: gettyimages.com

Инсайдер Майк Коппинжер хабарига кўра, WBA енгил вазн чемпиони Жервонта Дэвис ва Ламонт Роуч ўртасидаги реванш жангининг янги санаси 16 август этиб белгиланди.

Аввалроқ ушбу тўқнашув 21 июн куни ўтказилиши режалаштирилганди, бироқ Дэвис тайёргарликни чуқурроқ олиб бориш мақсадида жангни кейинроққа суришни сўраган.

2025 йил март ойидаги биринчи жанг дуранг билан якунланган, ҳакамлар қарори эса жамоатчилик орасида жиддий баҳсларга сабаб бўлган эди. Реванш ушбу баҳсларга нуқта қўйиши мумкин.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг