locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жавоҳир Синдоров Накамура ва Каруана иштирокидаги нуфузли турнирда қатнашади

Турнир тезкор шахмат форматида ташкил этилади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров 27–29-октябрь кунлари АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида бўлиб ўтадиган Clutch Chess: Champions Showdown 2026 турнирида иштирок этади.

Мусобақада Синдоров билан бирга жаҳон шахматининг етакчи вакиллари — америкалик Хикару Накамура ва Фабиано Каруана, шунингдек, ҳиндистонлик гроссмейстер R Praggnanandhaa ҳам дона суради. Шу тариқа, ўзбекистонлик шахматчи уч кун давомида юқори савиядаги рақибларга қарши баҳс олиб боради.

Турнир тезкор шахмат форматида ташкил этилади. Иштирокчилар жами 18 та партия ўйнайди. Ҳар бир партияда шахматчиларга 10 дақиқа асосий вақт берилади ва ҳар бир юришдан сўнг яна 5 сония қўшиб борилади.

Маълумот учун, Clutch Chess формати ҳал қилувчи партияларга юқори қиймат берилиши билан ажралиб туради. Бу эса турнирнинг сўнгги босқичларида рақобатни янада кескинлаштиради ва Синдоров учун Накамура, Каруана ҳамда Прагнанандха каби кучли гроссмейстерларга қарши муҳим синов бўлади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг