locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жавоҳир Синдаровнинг Киберспорт Жаҳон кубоги–2026 саралашида чорак финал йўлланмаси учун рақиби аниқ бўлди

15 ёшли GM Сина Моваҳҳед 7.5/9 натижа билан ғалаба қозониб, йўлланмани тўғридан-тўғри қўлга киритди ва кейинги босқичда рақиб сифатида Аржун Эригаисини танлади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жавоҳир Синдаровнинг Киберспорт Жаҳон кубоги–2026 саралашида чорак финал йўлланмаси учун рақиби аниқ бўлди
photo: Chess Uzbekistan

Кеча бўлиб ўтган саралаш баҳсларидан сўнг, Сина Моваҳҳед ва Даниил Дубов Chess.com Open турнирининг плей-офф босқичига йўл олди. Ушбу босқич орқали Э-спорт бўйича Жаҳон кубоги–2026 иштирокчилари аниқланади.

15 ёшли GM Сина Моваҳҳед 7.5/9 натижа билан ғалаба қозониб, йўлланмани тўғридан-тўғри қўлга киритди ва кейинги босқичда рақиб сифатида Аржун Эригаисини танлади.

Регламентга кўра эса, 2- ва 3-ўрин эгалари ўзаро қўшимча баҳс орқали иккинчи йўлланмани аниқлаши керак эди. Ҳал қилувчи баҳс Даниил Дубов ва Фабиано Каруана ўртасида кечди. Дубов иккала партияда ҳам ғалаба қозониб, плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.

Шундан сўнг у қизиқ танлов ҳақида гапирди:

“Биринчи фикрим — кўп ўйламасдан Магнус Карлсенни танлаш эди. Лекин кейин Жавоҳир Синдаровни танладим.”

Эндиликда олдинда — сўнгги саралаш баҳслари бор. У 25-март куни бўлиб ўтади ва яна икки нафар плей-офф иштирокчисини аниқлаб беради.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг