locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жавоҳир Синдаров — Tepe Sigeman 2025 чемпиони!

Бошқа спорт турлари
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Жавоҳир Синдаров — Tepe Sigeman 2025 чемпиони!
Расм: Gazeta.uz

Швециянинг Мальмё шаҳрида ўтказилаётган нуфузли Tepe Sigeman 2025 турнирида ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров ғалабага эришди!

Айлана тизимида ташкил этилган ушбу мусобақада жаҳоннинг таниқли гроссмейстерлари қаторида Синдаров ҳам юқори савияда ўйин кўрсатиб, барча рақибларини ортда қолдирди. Ушбу турнирда мамлакатимизнинг иккинчи рақамли шахматчиси сифатида иштирок этган Жавоҳир 7 турлик беллашувда 4,5 очко тўплади.

7-турда Синдаров қора доналарда украиналик шахмат афсонаси Василий Иванчук билан дуранг ўйнади. Бу натижа унга чемпионликни таъминлаш учун етарли бўлди. Чунки туркиялик асосий рақиб — Ягиз Эрдогмус ҳам ўз учрашувида, нидерландиялик Эрвин Л`Амига қарши дуранг қайд этди.

Шу тариқа, Жавоҳир Синдаров ўз фаолиятида яна бир муҳим ютуққа эришиб, Tepe Sigeman 2025 мусобақасининг расмий чемпионига айланди!

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг