Жавоҳир Синдаров 20 май куни Tepe Sigeman 2025 турнирида старт олади
Бугун, 20 май куни Швециянинг Мальмё шаҳрида шахмат бўйича нуфузли Tepe Sigeman 2025 турнирига старт берилади. Айлана тизимида ташкил этилган ушбу мусобақада дунёнинг таниқли гроссмейстерлари қаторида ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров ҳам иштирок этмоқда.
Ўзбекистоннинг иккинчи рақамли шахматчиси бўлган Синдаров мусобақадаги бош соврин учун яна етти нафар кучли рақиб билан куч синашади. Улар орасида ягона аёл иштирокчи — Хитой вакили, собиқ жаҳон чемпиони Тань Чжунъи ҳам бор.
Турнир иштирокчилари:
Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон)
Ричард Раппорт (Венгрия)
Эрвин Л`Ами (Нидерландия)
Рэй Робсон (АҚШ)
Нилс Гранделиус (Швеция)
Василий Иванчук (Украина)
Ягиз Каан Эрдогмус (Туркия)
Тан Чжунъи (Хитой)
Қуръа натижасига кўра, 1-турда Синдаров қора доналарда айнан Тань Чжунъига қарши ўйнайди. Баҳслар Тошкент вақти билан соат 18:00 да старт олади.