locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жавоҳир Сидоров «Номзодлар турнири»ни ғалаба билан бошлади

Кипрда шахмат бўйича жаҳон тожи учун саралаш учрашувлари старт олди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жавоҳир Сидоров «Номзодлар турнири»ни ғалаба билан бошлади
ФОТО: UzChess

29 март куни Пейя (Кипр) шаҳрида «Номзодлар турнири – 2026» баҳслари бошланди. Мусобақанинг биринчи кунида шахматчилар дастлабки партияларни ўтказишди. Қуйида биринчи кунги ўйинлар натижалари билан танишишингиз мумкин:

Шахмат. Номзодлар турнири – 2026 (Кипр). 29 март натижалари:

  • Жавоҳир Сидоров (Ўзбекистон) — Андрей Есипенко (Россия) — 1:0.
  • Маттиас Блюбаум (Германия) — Вэй Ин (Хитой) — 0,5 - 0,5.
  • Рамешбабу Прагананандха (Ҳиндистон) — Аниш Гири (Нидерландия) — 1:0.
  • Фабиано Каруана (АҚШ) — Хикару Накамура (АҚШ) — 1:0.

Эслатиб ўтамиз, Номзодлар турнири 28 мартдан 16 апрелга қадар давом этади. Ғолиб шахматчи 70 000 евро мукофот пули, шунингдек, қўлга киритилган ҳар ярим очко учун қўшимча 5000 евро бонус билан тақдирланади. Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 1 миллион еврофни ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг