locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жавохир Синдоров Номзодлар турниридаги ғалабалар сони бўйича рекорд ўрнатди

Ҳозирда ўзбекистонлик гроссмейстер турнир жадвалида якка пешқадамлик қилмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавохир Синдоров Номзодлар турнирида ғалабалар сони бўйича рекорд ўрнатди. Айни пайтда унинг ҳисобига 6 та ғалаба ёзилди — 2013 йилда турнирнинг замонавий формати жорий этилганидан буён ҳали ҳеч ким бир мусобақада бунчалик кўп ғалаба қозонмаган эди.

Ўтказилган 10 та партиядан сўнг Синдоров 8 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида якка пешқадамлик қилмоқда. У ўзининг сўнгги ғалабасини ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнанандха устидан қўлга киритди.

Маълумот учун, 2026 йилги номзодлар турнири 28 мартдан 16 апрелга қадар Кипрнинг Пейя шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Мусобақа ғолиби амалдагӣ жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу билан шахмат тожи учун баҳс олиб боради.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг