Жасур Мирзамуҳаммедов яна октагонда
6 июл куни у “Ҳумо Арена”даги Octagon 75 турнирида россиялик Макитовга қарши жанг қилади
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Olamsport.uz
Жангчи ҳамюртимиз Жасур Мирзамуҳаммедов фаолиятини қайта давом эттиради. У 6 июл куни Тошкент шаҳридаги “Ҳумо Арена” мажмуасида бўлиб ўтадиган Octagon 75 турнирида октагонга чиқади. Унинг навбатдаги рақиби — россиялик Алан Макитов.
Мирзамуҳаммедов ўз ММА фаолияти давомида 8 марта жанг қилган, шундан 6 тасида ғалаба қозонган ва 2 марта ютқазган. Алан Макитовнинг натижалари эса: 6 ғалаба ва 4 мағлубият. Жасур аввал ONE Championship ташкилотида ҳам иштирок этган.
Mazkur турнирнинг марказий жангидан ўрин олган тўқнашувда Азамат Нуфтиллаев Россия вакили Даниял Эльбаевга қарши рингга чиқади.
Бакрадзе Иман
Редактор