locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жасур Алижонов Темиров – Алмабаев жангидан умидвор: Бу мухлислар учун жуда томошабоп тўқнашув бўлади

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жасур Алижонов Темиров – Алмабаев жангидан умидвор: Бу мухлислар учун жуда томошабоп тўқнашув бўлади
Расм: gettyimages.com

UFCда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Рамазон Темировнинг мураббийи Жасур Алижонов шогирдининг қозоғистонлик Асу Алмабаевга қарши жанги борасида ўз фикрларини билдирди.

– Асу Алмабаевни яхшилаб биласизми? Илгари у билан юзма-юз келганмисиз?
– Ҳа, биз Асу билан танишмиз. Сўнгги бор уни Манаэль Капега қарши жанг қилган UFC турнирида кўрдик. У асосий жангда иштирок этганди. Ўша кечада Рамазон эса Жонсонга қарши рингга чиққанди.

– Жангга тайёргарлик бошландими?
– Ҳа, тайёргарлик қизғин паллага кирган. Ҳозирча ҳаммаси яхши кетяпти. Бизнинг мақсадимиз фақат ғалаба ва шунга мос тарзда тайёргарлик кўряпмиз.

– Темиров “стойка”да устунликка эга, Алмабаев эса курашда кучли. Бу жанг услублар қарама-қаршилигига айланадими?
– Албатта, буни тасдиқлайман. Ушбу тўқнашув турли услубларнинг тўқнашуви бўлади ва бу мухлислар учун жуда қизиқарли ва томошабоп жанг бўлиши аниқ. Қайси жангчи яхши тайёргарлик кўрган бўлса, ўша ғалаба қозонишига умид қиламан.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг