locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жастин Гетжи UFCнинг бонуслар тизимини танқид қилди

Америкалик жангчи 25 январь куни вақтинчалик чемпионлик камари учун октагонга кўтарилади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Енгил вазн тоифасида (70 кг гача) UFC жангчиси Жастин Гетжи Дана Уайт бошчилигидаги промоушенда амал қилаётган бонуслар тизимини кескин танқид қилди.

«Мен 14 марта бонус олганман, аммо уларнинг умумий суммаси 1 миллион долларга ҳам етмайди — бу адолатсизлик. Бонуслар анча юқори бўлиши керак. Албатта, молиявий жиҳатдан ўзим ҳам ақллироқ ҳаракат қилишим мумкин эди, аммо бундай бўлмади. Ҳали-ҳануз Даниэл Кормйенинг “Paramount билан келишув сабаб барча жангчилар кўпроқ даромад олади” деган гапларини эшитаман. Лекин мен бу келишувдан бир доллар ҳам қўшимча пул олмайман», — дея Гетжининг сўзларини келтиради MMAJunkie.

Маълумот учун, Жастин Гетжи навбатдаги жангини енгил вазн тоифасида вақтинчалик чемпионлик камари учун ўтказади. Унинг рақиби — британиялик Педди Пимблетт бўлади. Ушбу жанг 25 январь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўтказиладиган UFC 324 турнири доирасида бўлиб ўтади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг