locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жастин Гетжи ММАдаги фаолиятини қачон якунлашини айтди

Америкалик жангчи енгил вазн тоифасида вақтинчалик UFC чемпиони ҳисобланади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Енгил вазн тоифасида вақтинчалик UFC чемпиони, америкалик Жастин Гетжи аралаш яккакурашлардаги фаолиятини якунлаш муддати ҳақида тўхталиб ўтди.

«Ҳозир ёшим 37 да. Фаолиятим ҳали олдинда деб ўйлаш ахмоқлик бўларди. Шубҳасиз, биз якунга яқинлашяпмиз. Ўйлашимча, келаси йилнинг ўрталарига келиб, яъни 2027 йилда фаолиятимни 100 фоизга якунлайман.

Биласизки, қанча нарсани қурбон қилишимга тўғри келади, қанча куч сарфлаш керак ва Оқ уйда ташкил этиладиган шоу доирасида Илия Топурия қанчалик жиддий рақиб эканини ҳисобга олсак, мен ҳеч қачон омма олдида "шу жангдан кейин аниқ кетаман" деб айтмаган бўлардим. Аммо, агар мақсадимга эришсам ва ҳаммаси муваффақиятли якунланса, буни бошқа такрорламаслик (фаолиятни тугатиш) унчалик ёмон ғоя бўлмайди», — деди Гетжи 365 Sports YouTube-каналига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Жастин Гетжи ўзининг муросасиз жанг услуби билан танилган ва UFC’нинг энг томошабоп жангчиларида бири ҳисобланади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг