locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жаҳон чемпионатининг ғолиб ва совриндор спортчилари ҳамда уларнинг мураббийлари тақдирланди

Спортчиларимизнинг мураббийларига ҳам пул мукофоти топширилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жаҳон чемпионатининг ғолиб ва совриндор спортчилари ҳамда уларнинг мураббийлари тақдирланди
Фото: O'zbekiston taekvondo WT assotsiatsiyasi

Бугун пойтахтимиздаги Олимпия ва Паралимпия Шон-шуҳрати музейида таэквондо WT бўйича Хитойнинг Уси шаҳрида ўтказилган Жаҳон чемпионатининг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Спорт вазирлиги, МОҚ ва Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси раҳбарияти иштирок этди.

Дунё биринчилигида 1 та олтин медални қўлга киритиб, -74 кг вазн тоифасида Жаҳон чемпиониликка эришган Нажмиддин Қосимхўжаев Ҳукумат қарори асосида Президент совғаси – BYD автомобили ҳамда бир марталик пул мукофоти билан тақдирланди.

Шунингдек, мазкур мусобақада кумуш медалга сазовор бўлган Светлана Осипова ҳамда спортчиларимизнинг мураббийларига ҳам пул мукофоти топширилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг