locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жаҳон чемпионатининг илк кунида Ўзбекистон пара дзюдочилари 1 та олтин ва 2 та бронза медалини қўлга киритди

Грузиянинг Тбилиси шаҳрида пара дзюдо бўйича Жаҳон чемпионати старт олди ҳамда мусобақанинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жаҳон чемпионатининг илк кунида Ўзбекистон пара дзюдочилари 1 та олтин ва 2 та бронза медалини қўлга киритди
photo: Dzyudo Uzbekistan

Грузиянинг Тбилиси шаҳрида пара дзюдо бўйича Жаҳон чемпионати старт олди ҳамда мусобақанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Халқаро Паралимпия қўмитаси (IPC) президенти, Халқаро кўзи ожизлар спорт федерацияси (IBSA) президенти, Осиё Паралимпия қўмитаси вице-президенти ҳамда қўмита раҳбарлари иштирок этди.

Мусобақанинг биринчи кунида Ўзбекистон вакиллари муносиб иштирок этиб, делегациямиз ҳисобини 3 та медаль билан бойитди.

Хусусан, Кемран Нуриллаев олтин медални қўлга киритиб, Жаҳон чемпиони бўлди. Шоҳрух Мамедов ҳамда Кумушхон Ходжаева эса бронза медалларига сазовор бўлди.

Баҳслар якунида ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Осиё Паралимпия қўмитаси вице-президенти, Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев ҳам иштирок этиб, ғолиб ва совриндор спортчиларни тақдирлади.

Эслатиб ўтамиз, мусобақа 27-сентябрга қадар давом этади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг