Жаҳон чемпионатидаги иштирокимизни 6 та медаль билан Top-3'да якунладик!
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси медаллар жамғараши бўйича 1 та олтин, 1 та кумуш, 4 та бронза медали билан дунёнинг 60 давлати орасида кучли учликдан жой олди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Dzyudo Uzbekistan
Эквадор давлати мезбонлик қилаётган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг яккалик баҳслари якунланди.
Сўнгги учинчи кун оғир вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди. Учинчи кун ҳам ўзбекистонлик дзюдочи шоҳсунага кўтарилди. -90 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Жўрабек Эшпоʻлатов финалга қадар етиб бориб, жаҳон чемпионатининг кумуш медали соҳиби бўлди.
Шу тариқа, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси медаллар жамғараши бўйича 1 та олтин, 1 та кумуш, 4 та бронза медали билан дунёнинг 60 давлати орасида кучли учликдан жой олди.
Иброҳим Жалолов
Редактор