locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жаҳон чемпионатида тарихий натижа қайд этган пара велоспортчиларимиз Ватанга қайтди

4–7-сентябрь кунлари АҚШнинг Ҳантсвилл шаҳрида пара велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: velosport Uzbekistan

Жаҳон чемпионатида тарихий натижа қайд этган пара велоспортчиларимиз Ватанга қайтди!

4–7-сентябрь кунлари АҚШнинг Ҳантсвилл шаҳрида пара велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Нуфузли мусобақада 47 та давлатдан 300 нафарга яқин спортчи иштирок этди. Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам чемпионлик учун баҳсларда муносиб қатнашиб, юртимиз шарафини юқори даражада ҳимоя қилди.

Мусобақа якунларига кўра, вакилларимиз Маржона Пардабоева ва Покиза Аҳмадбекова ҳисобига 3 та олтин ҳамда 1 та кумуш медал ёзилди.
Мазкур натижа Ўзбекистон пара велоспорти тарихида Жаҳон чемпионатларида қайд этилган энг юқори кўрсаткич сифатида тарихга кирди.

Бугун муваффақиятли иштирок этган спортчиларимиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси, Спорт вазирлиги, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси, Тошкент вилояти спорт бошқармаси вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва яқинлари томонидан тантанали кутиб олинди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг