Жаҳон чемпионати совриндори Бобурмирзо Ёқубов Жиззахда эътироф этилди
Жиззах шаҳридаги “Кибер арена” спорт мажмуасида “Президент олимпадаси”нинг вилоят босқичига тантанали равишда старт берилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Og'ir atletika
Жиззах шаҳридаги “Кибер арена” спорт мажмуасида “Президент олимпадаси”нинг вилоят босқичига тантанали равишда старт берилди. Байрамона руҳ ва юқори кайфиятда ташкил этилган тадбир спортсевар ёшлар учун унутилмас лаҳзаларга бой бўлди.
Тадбир давомида спортнинг оғир атлетика ва бокс йўналишларида жаҳон ҳамда Осиё чемпионатларида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган чемпион ва совриндорлар вилоят ҳокимлиги томонидан қимматбаҳо совғалар билан рағбатлантирилди.
Жумладан, ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати совриндори Бобурмирзо Ёқубов ҳам эътироф марказида бўлди. Бундай юксак эътибор ва рағбат ёшларнинг спортга бўлган қизиқишини янада ошириб, уларни катта марралар сари руҳлантириши шубҳасиз.
Иброҳим Жалолов
Редактор