locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жаҳон чемпионати: Бугун татамига 3 нафар дзюдочимиз чиқади

Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари бешинчи кун баҳсларида медаллар учун кураш олиб борадилар
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жаҳон чемпионати: Бугун татамига 3 нафар дзюдочимиз чиқади
Расм: Gazeta.uz

Бугун, 17 июн куни Венгриядаги дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг бешинчи кун беллашувлари старт олади. Кун давомида -90 кг вазн тоифасида эркаклар ва -70 кг вазнда аёллар ўртасида ғолиб ва совриндорлар аниқланади.

Ўзбекистон терма жамоасидан 3 нафар спортчи татамига чиқиши режалаштирилган. Улар қуйидаги спортчиларга қарши жанг олиб борадилар:
• Шаҳзодхўжа Шарипов (-90 кг) — Корнелиус Эйлертсен (Норвегия)
• Нурбек Муртазоев (-90 кг) — Реми Феулле (Маврикий)
• Хуршида Раззоқбердиева (-70 кг) — Ю-Цзин Ляо (Хитой Тайпейи)

Маълумот учун, шу кунга қадар жаҳон чемпионатида Шукуржон Аминова (-57 кг) ва Арслонбек Тожиев (-81 кг) бронза медали учун баҳс олиб боришгача етиб келганди. Афсуски, улар тақдим этилган имкониятдан тўлиқ фойдаланишнинг уддасидан чиқа олишмади ва ҳар иккиси мусобақани бешинчи ўрин билан якунлади.


Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг