locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жаҳон чемпионати қаҳрамонлари билан учрашув ташкил этилди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жаҳон чемпионати қаҳрамонлари билан учрашув ташкил этилди
Фото: Sport vazirligi

Ўзбекистон дзюдо федерациясида жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб қайтган ўсмирлар терма жамоамиз аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Федерация бош котиби Азиз Собиров мураббийлар штаби ва дзюдочиларимизни тарихий иштирок билан табриклаб, бу муваффақиятлар давомийлигини сақлаб қолиш, кейинги халқаро мусобақаларда ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиш асосий вазифа бўлиб қолишини таъкидлади.

Шунингдек, учрашув давомида жаҳон чемпионатидаги муваффақиятли лаҳзалар эътироф этилди, йўл қўйилган хатолар ҳақида гаплашилди ва келажакда алоҳида эътибор талаб қиладиган йўналишлар белгилаб олинди.

Спортчиларнинг жисмоний ҳолати, тикланиш жараёни ва янги юкламаларга тайёргарлиги муҳокама қилинди.

Энди бор эътибор шу ойда Индонезия мезбонлик қиладиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўришга қаратилади.

Терма жамоамиз йилнинг яна бир катта мусобақасида ўзининг юқори даражасини кўрсатишга бел боғлаган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг