locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЎзДЖТСУда Ўзбек жанг санъати тури бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди!

Мусобақада барча вилоятларидан қарийб 1500 нафар спортчи иштирок этмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ЎзДЖТСУда Ўзбек жанг санъати тури бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди!
Фото: Спорт вазирлиги

Чирчиқ шаҳрида жойлашган Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Спорт мажмуасида миллий спорт туримиз ҳисобланган Ўзбек жанг санъати бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати беллашувлари бошланди.

6-март куни старт олган мазкур мамлакат чемпионатида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ҳамда республикамизнинг барча вилоятларидан қарийб 1500 нафар спортчи “Комплекс машқ”, “Темурийлар жанг услуби”, “Кўргазмали чиқиш” ва “Ассалом тонг” йўналишларида ўзаро куч синашмоқда.

Шунингдек, бугун чемпионатнинг тантанали очилиш маросими ҳам ташкил этилди. Юқори савияда ўтган ушбу очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги вазири ўринбосари Шахрилло Махмудов, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори Рашид Маткаримов ҳамда Ўзбек жанг санъати федерацияси раиси По‘лат Усмонов иштирок этди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг