ЎзДЖТСУда спорт клублари раҳбарлари учун амалий ўқув семинари давом этмоқда
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамкорлигида олий таълим муассасаларидаги спорт клублари раҳбарлари учун ўқув-семинар курси қизғин давом этмоқда. Ушбу курс орқали соҳадаги замонавий билим ва кўникмаларни ошириш мақсад қилинган бўлиб, етакчи мутахассислар томонидан долзарб мавзуларда маърузалар ўқилмоқда.
Жумладан:
• Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ректори вазифасини бажарувчи А.Амонов – “Олий таълим муассасалари жисмоний тарбия ва спорт мутахассислари малакасини ошириш масалалари”;
• Университетнинг Ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси мудири, профессор Б.Мусаев – “Ўзбекистонда “Келажак ўйинлари” спорт турларини ривожлантириш ва ёшлар орасида тарғиб қилиш”;
• Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси раиси ўринбосари, профессор Ж.Акрамов – “Ўзбекистон талабалар миллий терма жамоасининг Бутунжаҳон талабалар Универсиадасида иштирок этиш тизими”;
• Спорт вазирлиги бўлим бошлиғи Ф.Турдиев – “Спорт клублари фаолиятида хориж тажрибаси”;
• Университетга хориждан жалб этилган етакчи олим Г.Коробейников – “Жанг санъатида қарор қабул қилиш ва ҳаракат тезлиги”.
Бу маърузалар курс тингловчиларининг катта қизиқишини уйғотди ва ҳар бир мавзу юзасидан фаол муҳокамалар ўтказилди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ўқув-семинар курси 19 июн куни ҳам ўз фаолиятини давом эттиради.