locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЎзДЖТСУ ва Сиан жисмоний тарбия университети ўртасида Қўшма тадқиқот маркази ташкил этилади!

Бошқа спорт турлари
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Расм: Gazeta.uz

Бугун, 4 июн куни Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига Хитой Халқ Республикасининг Сиан жисмоний тарбия университети партия котиби Лю Зи Ши бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Фахрий меҳмонларни университет ректори Рашид Маткаримов, Спорт вазирлиги вакили Муқим Арзиқулов ҳамда университет жамоаси тантанали кутиб олди. Ташриф доирасида томонлар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида икки олий таълим муассасаси ўртасидаги халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашинуви, қўшма илмий тадқиқотлар, семинарлар, спорт мусобақалари ҳамда қўшма дастурларни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди ва бир қатор таклифлар билдирилди.

Шунингдек, университетлараро ҳамкорликни кенгайтириш ва халқаро спорт таълими ривожига қўшган ҳиссаси учун Лю Зи Ши Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг “Фахрий профессори” унвони билан тақдирланди.

Ташриф доирасидаги энг муҳим воқеалардан бири — Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда Сиан жисмоний тарбия университети ўртасида Қўшма тадқиқот марказининг ташкил этилиши бўлди. Ушбу марказ келгусида спорт турларини ривожлантиришга қаратилган илмий лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш имконини беради.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг