Ўзбекистоннинг замонавий бешкураш бўйича спортчилари Осиё чемпионати финалига чиқди
Индонезиянинг Йогякарта шаҳрида Осиё замонавий бешкураш чемпионати давом этмоқда, унда Ўзбекистон жамоаси ярим финални муваффақиятли якунлаб, финалга йўл олди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: zamonaviy beshkurash
Ўзбекистоннинг замонавий бешкураш бўйича спортчилари Осиё чемпионати финалига чиқди!
Индонезиянинг Йогякарта шаҳрида Осиё замонавий бешкураш чемпионати давом этмоқда, унда Ўзбекистон жамоаси ярим финални муваффақиятли якунлаб, финалга йўл олди.
Қуйидаги спортчилар финалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар:
Меҳринисо Қаҳрамонова
Самира Абзалова
Сабина Юлдашева
Мубина Қодиржонова
Музаяна Мураталиева
Спортчиларимиз юқори даражадаги тайёргарлик, ўзига ишонч ва чинкам жанговор руҳни намоён этиб, Ўзбекистонни халқаро майдонда муносиб ҳимоя қилишди. 🇺🇿
Эртага эркаклар ярим финали бўлиб ўтади ва 14-май куни аёллар жамоаси Осиё чемпионатида медаллар учун курашади.
Жамоамизга омад, ишончли чиқишлар ва ажойиб натижалар тилаймиз!
Иброҳим Жалолов
Редактор