locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистоннинг слалом бўйича терма жамоаси Жаҳон кубогига тайёргарликни давом эттирмоқда

Прагадаги 3-босқич олдидан терма жамоа халқаро йиғинга киришди, августда эса Осиё чемпионати кутяпти
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистоннинг слалом бўйича терма жамоаси Жаҳон кубогига тайёргарликни давом эттирмоқда
Расм: Gazeta.uz

Ўзбекистоннинг гребной слалом бўйича терма жамоаси 27–29 июн кунлари Чехия пойтахти Прагада бўлиб ўтадиган Жаҳон кубоги 3-босқичига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Спортчиларимизнинг тайёргарлиги маҳаллий мураббийлар ҳамда халқаро мутахассис Самуэл Хернандес раҳбарлигида халқаро йиғин доирасида олиб борилмоқда. Ушбу босқичда дунё бўйлаб сараланган 100 дан зиёд энг кучли слаломчи иштирок этиши кутилмоқда.

Жаҳон кубогининг ушбу босқичида қатнашадиган терма жамоамиз таркибига ўзгартишлар киритилган:

С-1:
– Анвар Клевлеев
– Шерзод Қурбоналиев

К-1:
– Павел Эйгел
– Жанибек Темиргалиев

CSLxM:
– Павел Эйгел
– Жанибек Темиргалиев

Маълумот учун, август ойида терма жамоамиз тўлиқ таркибда Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг