Ўзбекистоннинг «NAFKU racing team» жамоаси Қирғизистондаги мусобақада ғолибликни қўлга киритди
Мусобақада Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистондан 38 дан ортиқ кучли дрифтерлар ҳамда 9 та жамоа иштирок этди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган Қирғизистон Республикаси очиқ дрифтинг чемпионатининг учинчи босқичи — финал баҳслари якунланди.
Ушбу мусобақада Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистондан 38 дан ортиқ кучли дрифтерлар ҳамда 9 та жамоа иштирок этди.
Мусобақанинг финал баҳслари якунига кўра ўзбекистонлик пилот Ли Сен Ман энг юқори натижа кўрсатиб ғолибликни қўлга киритди.
Шу билан бирга " NAFKU racing team" жамоавий ҳисобда чемпионликни қўлга киритди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист