locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистонликлар дербисида Элбек Тўлқиновдан иккита гол!

Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Ўзбекистонликлар дербисида Элбек Тўлқиновдан иккита гол!
PHOTO: Telegram

Бир кун муқаддам футзал бўйича Хитой миллий чемпионатида мухлислар ўзбекистонликлар дербисининг шоҳиди бўлишди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элбек Тўлқинов ўйнаётган ва Шуҳрат Тожибоев бош мураббийлигидаги "Сингтао Хаес" жамоаси Суперлиганинг яна бир етакчи клуби “Хатире”га қарши паркетга чиқди. Бу клуб шарафини эса миллий терма жамоамизнинг яна икки нафар аъзолари – Ихтиёр Ропиев ҳамда Анасхон Раҳматовлар ҳимоя этишмоқда. Шунингдек, мазкур клубда Тўйчи Бердиев ҳам фаолият юритмоқда.

Қизиқарли ва голларга бой ўтган “ўзбек дербиси”да томонлар дурангга имзо чекишди – 5:5. Эътиборли жиҳати ҳар иккала жамоа таркибида ўйнаётган ҳамюртимиз клубларининг етакчилари сифатида кўзга ташланди. Элбек Тўлқинов бу ўйинда дублга эришган бўлса, Анасхон Раҳматов ҳамда Ихтиёр Ропиевлар жамоадошларининг биттадан голларига ассистентлик қилишди.

Хитой Суперлигаси
4-тур. 11-май
"Сингтао Хаес" – “Хатире” – 5:5

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг