Ўзбекистонлик жангчилар Бангкокдаги ONE FC турнирда жанг қилади
Эгизак Саломовлар муай-тай, Сардор Каримбоев эса ММАда ўз маҳоратларини намойиш этади
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Telegram
15 август куни Таиланд пойтахти Бангкокдаги Lumpinee Stadium аренасида ММА, муай-тай ва кикбоксинг бўйича ONE Lumpinee 120 турнири бўлиб ўтади. Ўзбекистон шарафини уч спортчи ҳимоя қилади: Ҳасан ва Ҳусан Саломовлар маҳаллий муай-тайчиларга қарши рингга чиқади, Сардор Каримбоев эса Кореялик ММА устаси Жанг Сеон Гюга қарши куч синашади.
Жанглар рўйхати:
• ММА, ўта енгил вазн: Сардор Каримбоев — Жанг Сеон Гю (Корея Республикаси)
• Муай-тай, иккинчи ярим енгил вазн: Ҳусан Саломов — Рокки (Таиланд)
• Муай-тай, ярим енгил вазн: Ҳасан Саломов — Бразил (Таиланд)

Бакрадзе Иман
Редактор