Ўзбекистонлик жангчи жаҳон аренасидаги имкониятни қўлдан чиқармоқчи эмас
4 октябр куни Дубай шаҳри мезбонлик қиладиган PFL (Professional Fighters League) турнирида жаҳон ММА олами диққат марказига тушадиган жанглар кутилмоқда. Ушбу кечада Хабиб Нурмагомедовнинг жамоадоши Зубайра Тухугов Конор Макгрегорнинг собиқ яқин дўсти Артём Лобовга қарши октагонга чиқиши режалаштирилган.
Шу пайтда ўзбекистонлик ММА жангчиси Мирафзал Ахтамов сенсацион баёнот билан чиқди — у Лобов жангдан бош тортса, Зубайра Тухуговга қарши жанг қилишга тайёрлигини билдирди.
32 ёшли бухоролик Ахтамов шу пайтгача 10та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 8 тасида ғалаба қозонган, 1та дуранг ва 1 мағлубият қайд этган. Унинг бу баёноти муҳитда қизиқиш уйғотди ва ММА муҳлислари бундай имконият амалга ошса, қизиқарли тўқнашув кутиш мумкинлигини таъкидлашмоқда.
Энди эса барча диққат Лобовнинг қароридан кейин ривожланадиган воқеаларга қаратилган. Ахтамов эса тайёр — фақат сигнал кутмоқда.