locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистонлик жангчи икки йилдан сўнг ММАга ғалаба билан қайтди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистонлик жангчи икки йилдан сўнг ММАга ғалаба билан қайтди
Расм: allboxing.ru Сайдиёқуб Қаҳрамонов

АҚШнинг Айова штатида ташкил этилган MMA XFC 52 Otagon турнири доирасида ўзбекистонлик аралаш-яккакураш жангчиси Сайдиёқуб Қаҳрамонов рингга кўтарилди. Ушбу жангда ўзбекистонлик курашчининг рақиби бразилиялик Бруно Сантос бўлди. Жанг тўлиқ давом этди ва Сайдиёқуб очколар ҳисобида иродали ғалабани қўлга киритди.

Самарқандлик ўзбек спортчи 2021-2022 йиллар давомида UFC’да 3 та жанг ўтказиб, 2 та ғалаба ва 1 та мағлубият қайд этган. Унинг умумий рекорди 12 ғалаба ва 3 мағлубиятни ташкил этди. Ўзбекистонлик спортчи ММАдаги сўнгги жангини 2023 йилнинг май ойида Рафаэл Костадан ўтказиб, ғалаба қозонган эди. Сайдиёқуб Қаҳрамонов жанговар самбо бўйича жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндори ҳисобланади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг