locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистонлик ёш шахматчилар жаҳон чемпионатида медалларни қўлга киритдилар

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистонлик ёш шахматчилар жаҳон чемпионатида медалларни қўлга киритдилар
Расм: Uza.uz Нилуфархон Имомқўзиева

20-28-март кунлари Сербияда FIDE доирасида мактаб ўқувчилари ўртасида шахмат бўйича жаҳон чемпионати ўтказилди. Ўзбекистонлик шахматчилар аъло натижа кўрсатиб, еттита медални қўлга киритишди.

13 ёшгача бўлганлар ўртасида Сарвиноз Бегмуратова олтин медалга сазовор бўлди. Тўққизта турда у етти ярим очко тўплаб, бирорта ўйинда ҳам мағлубиятга учрамади. Ушбу натижа туфайли Сарвиноз "WFM" (FIDE аёллар устаси) унвонини қўлга киритди.
15 ёшгача бўлганлар орасида Нилуфархон Имомқўзиева 7 очко жамғариб, турнир ғолибига айланди. У жаҳон рейтингини 60 поғонага кўтарди. Тўққиз ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида эса Нурмуҳаммад Неъматуллахонов етти ярим очко билан ғолибликни қўлга киритди.

Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида учта олтин, иккита кумуш ва иккита бронза медалини қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг