Ўзбекистонлик ёш оғир атлетикачилардан Осиё чемпионатида медаллар “ёғини”
Қозоғистон пойтахтида бўлиб ўтаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги кунни муваффақиятли якунлади. Спортчиларимиз умумий ҳисобда 20 та медални қўлга киритишди: 2 олтин, 10 кумуш ва 8 бронза.
Олтин медаллар:
• 88 кг, ўсмирлар, силтаб кўтариш – Мунисбек Давлетов
• 88 кг, ўсмирлар, икки кураш – Мунисбек Давлетов
Кумуш медаллар:
• 88 кг, ўсмирлар, даст кўтариш – Мунисбек Давлетов
• 69 кг, ўсмирлар, силтаб кўтариш – Дилнура Холдорова
• 69 кг, ўсмирлар, икки кураш – Дилнура Холдорова
• 88 кг, ёшлар, силтаб кўтариш – Бекзод Ғофуржонов
• 88 кг, ёшлар, икки кураш – Бекзод Ғофуржонов
• 94 кг, ёшлар, даст кўтариш – Руслан Раҳматжонов
• 94 кг, ёшлар, силтаб кўтариш – Руслан Раҳматжонов
• 94 кг, ёшлар, икки кураш – Руслан Раҳматжонов
• 77 кг, ёшлар, даст кўтариш – Гулшодахон Дадамирзаева
• 77 кг, ёшлар, икки кураш – Гулшодахон Дадамирзаева
Бронза медаллар:
• 69 кг, ўсмирлар, даст кўтариш – Дилнура Холдорова
• 88 кг, ўсмирлар, даст кўтариш – Муҳаммадшокир Турдиалиев
• 88 кг, ўсмирлар, силтаб кўтариш – Муҳаммадшокир Турдиалиев
• 88 кг, ўсмирлар, икки кураш – Муҳаммадшокир Турдиалиев
• 94 кг, ўсмирлар, даст кўтариш – Алишер Усмонов
• 77 кг, ёшлар, силтаб кўтариш – Гулшодахон Дадамирзаева
• 77 кг, ўсмирлар, силтаб кўтариш – Амина Шарипова
• 77 кг, ўсмирлар, икки кураш – Амина Шарипова
Ўзбекистон делегацияси турнир давомида медал жамғаришда барқарор натижаларни намоён этмоқда.