locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистонлик ёш курашчилар Осиё чемпионатини 4 та медал билан бошлади

Мусобақага Вьетнам мезбонлик қилмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистонлик ёш курашчилар Осиё чемпионатини 4 та медал билан бошлади
Фото: Олимпия

Вьетнамнинг Вунгтау шаҳрида спорт курашлари бўйича U 17 ва U 23 ёш тоифаларидаги Осиё чемпионати бошланди.

U 23 тоифасидаги “классик” курашчиларнинг чиқиши билан старт олган мусобақанинг илк кунида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 1 тадан кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлди.

Абдулла Алиев ва Самандар Бобоназаров мусобақанинг илк кунида олтин медалга сазовор бўлишди.

Олтин медал:
-72 кг: Абдулла Алиев
-82 кг: Самандар Бобоназаров

Кумуш медал:
-60 кг: Меҳрож Баҳромов

Бронза медал:
-67 кг: Оғабек Муқимов

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг