Ўзбекистонлик ёш дзюдочилар жаҳон чемпионатини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Olympic.uz
Болгариянинг София шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг яккалик баҳслари ниҳоясига етди. Мусобақанинг бугунги беллашувлари ҳам Ўзбекистон терма жамоаси учун омадли ўтди.
Қизлар ўртасида +70 кг вазн тоифасида курашган Умида Ниғматова барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медални киритди.
Шу тариқа, мусобақада 5 та олтин ва 2 та бронза медалларини жамғарган дзюдочиларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди!
Дастурга кўра эртага аралаш жамоавий йўналишда ғолиб ва совриндорлар аниқланади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист