Ўзбекистонлик яна икки нафар курашчи жаҳон чемпионатида совриндор бўлди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: United World Wrestling
Болгариянинг Самомов шаҳрида ташкил этилаётган спорт курашлари бўйича U20 жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасининг муваффақиятли иштироки давом этади. Ортда қолган кун икки нафар курашчимиз шоҳсупага кўтарилди.
-72 кг вазн тоифасидаги баҳсларда финалгача етиб борган Аҳмад Қодиров якунда кумуш медал билан тақдирланди. Шунингдек, -67 кгда Фаёзбек Эшмирзаев бронза медалини қўлга киритди.
Аввалроқ -82 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Азимжон Соатуллаев бронза медалига сазовор бўлганди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист