Ўзбекистонлик сёрфингчи илк бор Осиё чемпионатида қатнашади
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Jahan Ramezani
Ҳиндистоннинг Махабалипурам шаҳрида сёрфинг бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.
19 мамлакатдан 100 нафардан ортиқ спортчи қатнашayotgan мазкур мусобақада биринчи бор Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси ҳам иштирок этяпти.
Аёллар ўртасидаги беллашувларда Ўзбекистон шарафини 20 ёшли спортчи Майя Карл ҳимоя қиляпти.
Анъанага мувофиқ, очилиш маросимида мусобақанинг барча иштирокчилари махсус идишни ўз мамлакатларидан олиб келинган қум билан тўлдиришди. Спортчимиз бу тадбирда идишни Орол денгизидан олиб келинган қум билан бойитди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист