Ўзбекистонлик спортчилар халқаро турнирда 7та медални қўлга киритишди
Мусобақада 20 дан ортиқ давлатлардан 400 га яқин спортчилар иштирок этишди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
4-8 октябр кунлари Остона (Қозоғистон) шаҳрида қўл жанги бўйича катталар ўртасида Жаҳон кубоги финал босқичи бўлиб ўтди.
Мусобақада 20 дан ортиқ давлатлардан 400 га яқин спортчилар иштирок этишди. Ўзбекистон терма жамоаси ушбу мусобақа 34 нафар спортчи билан иштирок этди.
Мусобақада умумжамоа ҳисобида:
1 ўринни Ўзбекистон ( 8 та олтин, 9 та кумуш, 10 та бронза медаллари билан)
2 ўринни Қозоғистон (6 та олтин, 5 та кумуш, 14 та бронза медаллари билан)
3 ўринни Тожикистон (1 та олтин медал билан) жамоалари эгаллашди.
Ўз ўзини ҳимоя қилиш йўналишида терма жамоамиз томонидан 2 та олтин, 1 та кумуш, 4 та бронза медали қўлга киритилди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист